Мактаб директори ҳукуматнинг рўмолни тақиқлаш борасидаги қарорини бажармади

Мактаб директори ҳукуматнинг рўмолни тақиқлаш борасидаги қарорини бажармади

Швециянинг Скуруп шаҳарчасидаги Prastamosse мактаби директори Маттиас Лидхольм маҳаллий ҳокимиятнинг рўмол тақиқи ҳақидаги қарорини бажармагани учун таҳдидга учрамоқда. 

Уч ой муқаддам Скуруп ҳокимияти 13 ёшдан кичик ўқувчиларнинг мактабга рўмолда келишини ман этди. Prastamosse мактаби директори эса ушбу қарорга эътироз билдирди ва уни бажаришдан бош тортди.

Швециянинг ТТ ахборот агентлигига интервью берган Маттиас Лидхольм тақиққа амал қилишни истамагани учун таҳдидга учраётганини маълум қилди. 

“Бир одам қўнғироқ қилиб, мактабдаги барчани, жумладан, мени ҳам ўлдиришини айтиб бақирди. Таҳдидлар почта орқали ҳам келди”, – деди у.  

Директорнинг айтишича, тақиқ жорий этилишидан олдин 600 ўқувчи ўқийдиган мактабда фақатгина беш қиз рўмол ўрар эди, энди эса уларнинг сони тўрт баравар кўпайди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!