Мактаб битирувчиларининг олтин ва кумуш медаллари қаерда керак бўлади?

Мактаб битирувчиларининг олтин ва кумуш медаллари қаерда керак бўлади?

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари  битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жойлаштирилди.
Қарорга кўра, мактабларнинг аъло билимли, жамоатчилик тадбирларида фаол, хулқи яхши ўқувчилари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланади.
Медалларнинг фойдаси шундаки, ўқувчи олий таълим муассасасига кираётганда имтиёзга эга бўлади. Олтин медалга эга бўлган ўқувчига республикадаги давлат олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига кириш синовларида тўплаган умумий балига 50 фоиз, кумуш медалга эга бўлган ўқувчига тўплаган умумий балининг 30 фоизи миқдорида балл қўшиб берилади.
Маълумот ўрнида, олтин ва кумуш медалларга эга бўлган ўқувчиларга бериладиган имтиёз бир йилгача амал қилади.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!