Макроннинг ташрифи пайтида Дамашқда портлашлар содир бўлди
Франция президенти Эммануэль Макроннинг Сурияга ташрифи давом этаётган бир пайтда мамлакат пойтахти Дамашқда камида иккита портлаш содир бўлди.
Сурия давлат ахборот агентлиги SANA маълумотига кўра, портлашлар Туризм вазирлиги биноси яқинида юз берган. Ҳодиса оқибатида камида 18 киши, жумладан тўрт нафар хавфсизлик хизмати ходими жароҳат олган.
Сурия расмийлари ҳозирча ҳодиса сабаблари юзасидан расмий изоҳ бермаган. Портлашларга нима сабаб бўлгани ҳамон аниқланмоқда.
Портлашлардан сўнг ижтимоий тармоқда баёнот берган Макрон ҳодиса ҳақида тўғридан-тўғри тўхталмади.
«Сурия халқининг тўлиқ суверен, хавфсиз, кўп миллатли ва бирлашган давлатда яшашга бўлган интилишини ҳеч нарса тўхтата олмайди. Бугун мен Суриянинг жасорати, қадр-қиммати ва қатъиятига гувоҳ бўлдим. Менинг ташрифим давом этмоқда», — деди Франция президенти.
Макрон 2024 йил декабрь ойида собиқ президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Сурияга ташриф буюрган биринчи йирик Ғарб давлати раҳбари бўлди.
Ташриф доирасида Макрон Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа билан учрашиб, мамлакатдаги сиёсий вазият, тикланиш жараёнлари ва Франциянинг Сурияни қўллаб-қувватлаши масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
