Макроннинг рейтинги собиқ қўриқчиси сабабли рекорд даражада тушиб кетди

Макроннинг рейтинги собиқ қўриқчиси сабабли рекорд даражада тушиб кетди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг оммабоплик рейтинги Елисей саройи ходими намойишчини дўппослаши билан боғлиқ можародан сўнг рекорд даражада пастлади. Бу ҳақда Франциянинг Journal du Dimanche нашри хабар берди.

Франция жамоатчилик фикрини ўрганиш институти (IFOP) сўровномаси натижаларига кўра, Макроннинг президентлик лавозимидаги фаолиятидан Франциянинг атиги 39 фоиз аҳолиси қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу тарзда у 2017 йил ёзидаги антирекордини янгилади. Ўшанда президентнинг рейтинги 40 фоизгача тушиб кетганди.

Аввалроқ Le Monde Макроннинг қўриқчиси Александр Беннала Париждаги май намойиши вақтида намойишчини дўппослагани тасвирланган видеони эълон қилганди. Беннала ўтган ҳафтада Елисей саройидаги хизматдан бўшатилган. Унга нисбатан намойишчини дўппослашда гумонланиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!