Макрон Россия ва Хитой вакцинасига умид қилмоқда

Макрон Россия ва Хитой вакцинасига умид қилмоқда

Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия ва Хитойнинг вакциналари коронавирусга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга қўшилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда “Le Journal du Dimanche” газетаси хабар берди.

“Биз хитойликлар ва руслар билан биргаликда уларнинг олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан сертификатлангандан сўнг пандемияга қарши курашда халқаро даражада ишлатилишини таъминлашимиз керак”, деган Макрон.

Макрон ҳозирда давлатлар коронавируснинг вариантлари билан курашаётганини, агарда тезлик билан халқаро даражада чоралар кўрилмаса, вируснинг янги турларининг тарқалиб кетиш хавфи юқорилигини таъкидлаган.

Нашрга кўра, Макрон тез орада Африка иттифоқи билан коронавирусга қарши кураш чоралари масаласида маслаҳатлашув ўтказади.

Манба:qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!