“Макрон мусулмонларнинг овозини ўчирмоқчи”

“Макрон мусулмонларнинг овозини ўчирмоқчи”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бутун дунё мусулмонларини ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Унинг таъкидлашича, мусулмон давлатларидаги ҳозирги аҳвол ислом душманларини руҳлантиряпти ва уларнинг янги жиноятларга қўл уришига турки беряпти. 

Эрдўған бу фикрларни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар дин ишлари бошқармалари раҳбарларининг маслаҳат йиғилишига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди. 

“Исломнинг юксалишидан безовта бўлаётганлар айнан ўзлари сабаб бўлган инқирозларнинг баҳонаси билан динимизга ҳужум қиляпти. Ислом ва мусулмонларга қарши баёнотлар ҳозирги кундаги ғарблик сиёсатчилар ўз муваффақиятсизликларини хаспўшлаш учун энг кўп қўллаётган воситадир. Яқин вақт ичида кун тартибига олиб келинган «француз исломи», «Европа исломи», «Австрия исломи» сингари тушунчалар бунинг охирги намуналаридир. Франция президенти Макрон томонидан кўтарилган бу ташаббуснинг асосий мақсади ислом ва мусулмонлар билан ҳисоб-китоб қилишдир. Радикализмга қарши кураш баҳонасида зулмга бепарво бўладиган, золимга овозини чиқармайдиган, пассив ва қўрқоқ мусулмон фуқароларни пайдо қилмоқчи”, – деди Эрдўған. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!