Макрон Францияда умуммиллий карантин жорий этди
Франция расмийлари коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакат бўйлаб карантин жорий этишди. Ушбу чора-тадбирлар тўғрисида мамлакат раҳбари Эммануэль Макрон халққа мурожаатида маълум қилди.
Карантин 30 октябрдан 1 декабргача жорий этилади. Мамлакатда давлат муассасалари ва университетлари ёпилади, шахсий учрашувлар ва митинглар чекланади. Болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва лицейлар очиқ қолади, аммо улардаги санитария чоралари кучайтирилади.
Adresse aux Français. https://t.co/0ODYwPMAbF
— Emmanuel Macron (@EmmanuelMacron) October 28, 2020
Макрон, шунингдек, коронавируснинг "иккинчи тўлқини" Францияга биринчисига қараганда қийинроқ ва фожиалироқ бўлишини айтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда 1,1 миллиондан зиёд коронавирус вируси юқтирилган, 35 мингдан ортиқ бемор вафот этган.