Макрон: "Францияда мусулмонларга ҳеч қандай тўсиқ йўқ"

Макрон:  "Францияда мусулмонларга ҳеч қандай тўсиқ йўқ"

“Мамлакатимизда дин билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар йўқ, Франциядаги мусулмонларга нисбатан муносабат, бошқа дин вакилларига бўлгани каби бутунлай бир хилдир. Мусулмонлар ўз эътиқодларини амалда қўллашда эркинликларга эга», деган Франция президенти Эммануэль Макрон «Ал-Жазира» телеканалига берган интервюсида.

Президент фикрларига кўра, Францияда қонунчилик даражасида ҳар қандай ирқчилик, миллатчилик ёки шовинизм турларига йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, Макрон Франция ҳукумати номидан мамлакат қонунларини, хусусан, эркаклар ва аёллар ўртасида тенгликни таъминлайдиган гендер тенглиги тўғрисидаги қонунни бузишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтган.

"Мен мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини тушунаман, лекин менинг вазифам фуқаролар ҳуқуқини, шу жумладан, француз халқининг сўз эркинлигига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Карикатураларни расмий оммавий ахборот воситалари эмас, аслида мустақил матбуот нашр қилмоқда, яъни мен ҳақимдаги чизилган ва ёзилган ҳар қандай таҳқирларни шахсан қўллаб-қувватлаб турибди, деган тахминлар мутлақо асоссиздир", деган Франция президенти ўз сўзи якунида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!