Макрон Европани "Россия гази" борасида жиддий огоҳлантирди

Макрон Европани "Россия гази" борасида жиддий огоҳлантирди

Франция президенти Эммануэл Макрон Европани Россия газининг ҳар қандай эҳтимолий сценарийларига тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда у Версалда бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи (ЕИ) етакчиларининг саммити олдидан журналистларга маълум қилди, деб ёзади “РИA Новости”.

Унинг сўзларига кўра, Россия газ таъминотидан қурол сифатида фойдаланиши мумкин. Франция президенти Россия раҳбари Владимир Путиннинг Россия энергия ресурсларини Европага етказиб беришни давом эттириш ҳақидаги баёнотини қайд этди. "Aммо қачонгача? Ҳеч ким билмайди", деб қўшимча қилди Макрон.

Бундан ташқари, Франция раҳбари бу масалада Европа давлатларининг қарамлиги ва заифлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, у Франция бошқа қатор Европа давлатларига қараганда Россия газига камроқ қарам эканини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!