Макрон Эрдоған билан ярашмоқчи

Макрон Эрдоған билан ярашмоқчи

Франция президенти Эммануэл Макрон туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоғанга мактуб йўллаб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истагини билдирган. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди. 

“Франция билан алоқаларимиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Қуръони каримга нисбатан хуружлар, давлатга қарашли биноларнинг деворларига карикатураларнинг осилиши ва булар сўз эркинлиги сифатида баҳоланиши ортидан таранглашди. Биз уларга жавобимизни бердик. Ўзларининг Таълим вазири билан боғлиқ бир-икки карикатура чиқиши билан дарров тақиқлашди. Лекин бизнинг муқаддасотимизга келганда сўз эркинлиги дейишади”, – деди Чавушғўли журналистлар билан учрашувда. 

Унинг айтишича, Франция Ташқи ишлар вазири Ле Дриан билан охирги учрашувда томонлар “йўл харитаси” устида ишлашга келишиб олган. Кейинроқ Эрдоған Макронга мактуб йўллаб, унга тузалиб кетишини тилаган ва Франция президентини янги йил билан табриклаган. Шундан сўнг французлар бир неча йўналишда маслаҳатлашувларни бошлаш таклифини билдирган. Бир неча кун эса Макрон ҳам мактуб юбориб, Эрдоған билан учрашиш истагини билдирган. 

“Президентимиз “мамнуният билан учрашамиз”, дея жавоб қайтарди”, – деди Чавушўғли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!