Макрон ЕИнинг АҚШдан қурол сотиб олиш учун ҳарбий харажатларни оширишига қарши чиқди

Макрон ЕИнинг АҚШдан қурол сотиб олиш учун ҳарбий харажатларни оширишига қарши чиқди

Франция президенти Эмманюэль Макрон Евроиттифоқ давлатлари мудофаа бюджетини Америка қуролларини оммавий равишда сотиб олиш учун эмас, балки ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун ошириш керак деб ҳисоблайди. У бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Мен Европа давлатлари Америка қуролларини ёки Америкада ишлаб чиқарилган материалларни сотиб олиш учун мудофаа харажатларини оширишларини кўришни истамайман. Менимча, биз ўз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун харажатларни кўпайтирамиз", деди Макрон.

Трамп Twitter орқали Макроннинг Евроиттифоқ бошқа давлатлардан, жумладан АҚШдан ҳам ҳимояланиш учун ўз армиясига эга бўлиши кераклиги ҳақидаги сўзларини ҳақоратли деб атагани борасида эса у шундай жавоб берди: "Мен Twitter орқали дипломатия олиб боришдан кўра тўғридан-тўғри мулоқот ёки савол-жавобни маъқул кўраман. У НАТОдаги юкламалар яхши тақсимланишини истамоқда ва бу фикрга қўшиламан".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елисей саройида Макрон ва Трамп учрашув ўтказганди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!