Макрон Дамашқда тўхтаган меҳмонхона яқинидаги портлаш оқибатида камида 18 киши жароҳатланди
Хабарларга кўра, жароҳатланганлар орасида тўрт нафар полициячи бор.
Маҳаллий Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, портловчи қурилмалар олдиндан аниқланган — бомбалардан бири чиқинди қутисига, бошқаси эса меҳмонхона яқинидаги машинага жойлаштирилган бўлган, бироқ сапёрлар уларни зарарсизлантиришга улгуришмаган.
Елисей саройи Макроннинг "соғ-саломат" эканлигини ва Сурияга ташрифини давом эттираётганини маълум қилмоқда.
Аввалроқ, Сурия давлат оммавий ахборот воситалари Франция президенти Эммануэл Макрон ва Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Дамашқда хавфсиз эканлигини тасдиқловчи кадрларни эълон қилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
