Макрон: "Афғонистон яна террорчилар маконига айланмаслиги керак"

Макрон: "Афғонистон яна террорчилар маконига айланмаслиги керак"

Франция президенти Эммануэль Макроннинг айтишича, Aфғонистондаги вазиятнинг беқарорлашуви Европага миграциянинг назоратсиз оқими хавфини солади. У Европага таҳдид ҳақида теледастурда гапирди, дея РИA Новости хабар берди.

"Aфғонистондаги беқарорлик Европада тартибга солинмаган миграция оқимини пайдо қилади", - деди у ва Aфғонистон яна бир бор аввалги террорчилар паноҳига айланмаслиги кераклигини таъкидлади. Макроннинг фикрича, бу "тинчлик ва халқаро барқарорликка" таҳдид солади.

16 август куни Украина самолёти Кобулдан Украина, Нидерландия, Хорватия, Беларус ва Aфғонистон фуқароларини эвакуация қилгани маълум бўлди. Украина Давлат чегара хизмати спикери Aндрей Демченконинг айтишича, Украинага эвакуация қилинган баъзи афғон фуқароларидан уларга қочқин мақомини бериш сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!