Маккада муқаддас Каъба эшиги таъмирдан чиқди

Маккада муқаддас Каъба эшиги таъмирдан чиқди

Икки муқаддас масжид бош бошқармаси Муқаддас Каъба дарвозаси ва Қора тош (Ҳажарул-Асвад) атрофидаги кумуш рамкага хизмат кўрсатишни якунлади.

Бошқарма раиси ёрдамчиси вазифасини бажарувчи доктор Саъд бин Муҳаммад Ал-Мҳеймиднинг айтишича, расмийлар турли давлат идоралари билан келишилган ҳолда мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳи билан боғлиқ барча ишларни назорат қилган.

Август ойида Макка губернатори шаҳзода Холид ал-Файсал муқаддас Каъбани ювган эди. Маросимда Макка губернатори ўринбосари, шаҳзода Бадр бин Султон бин Абдулазиз ва Ҳаж ва умра вазири вазифасини бажарувчи, доктор Иссам бин Саъд бин Саид қатнашди. Шаҳзода Холид муқаддас Каъбанинг ички қисмини замзам ва атиргул суви аралашмаси билан ювиб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!