Маккада эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус намозхона очилди

Маккада эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус намозхона очилди

Маккадаги Масжиди Ҳаром ишлари бош бошқармаси эшитиш қобилияти чекланганлар (заиф эшитувчи, карлар) учун сурдотаржимон бўлган намозхона очди. Бу ҳақда Islom.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу намозхонада жума намози, Фитр ва Қурбон байрамлари мавъизалари, Истисқо (ёмғир дуоси) намози, дарслар ва Масжиди Ҳаромда айтиладиган ваъзларни сурдо-таржима орқали етказиш имконияти яратилган. Шунингдек, у ерда кўзи ожизлар учун намозхонага олиб борадиган махсус оқ тутқичлар ҳам ўрнатилган. 

Таъкидланишича, намозхонада Брайл ёзувидаги Қуръони каримлар, Мусҳафни тутиб турувчи махсус ускуна ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бу каби намозхонлар учун ақлли соатлар ҳам ишга туширилган. Масжидда имконияти чекланганларнинг хавфсиз ҳаракатланишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!