Маккада эшитиш қобилияти бўлмаганлар учун махсус намозхона ажратилди

Маккада эшитиш қобилияти бўлмаганлар учун махсус намозхона ажратилди

Масжиди Ҳаромнинг ишлар бош бошқармаси намозхоналардан бирини эшитиш қоблияти бўлмаганлар учун ишорат тилини биладиган таржимон билан ажратилганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Хабарда айтилишича, жума намози, Фитр ва Қурбон байрамлари мавъизалари, ёмғир дуоси, дарслар ва Масжиди Ҳаромда айтиладиган ваъзларни сурдо-таржима орқали уларга етказиш имконияти яратилган. Шунингдек, у ерда кўзи ожизлар учун намозхонага олиб борадиган махсус оқ тутқичлар ҳам ўрнатилган. Улар учун Брайл усулидаги Қуръони каримлар, Мусҳафни тутиб турадиган махсус ускуна ҳам тайёрланган. Булардан ташқари бу каби намозхонлар учун ақлли соатлар ҳам ишга туширилган. Умуман олганда, ногиронларнинг бехавотир ҳаракат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!