Макка ва Дубай: сайёҳлар энг кўп пул сарфлайдиган шаҳарлар ичида етакчи ўринларда

Макка ва Дубай: сайёҳлар энг кўп пул сарфлайдиган шаҳарлар ичида етакчи ўринларда

“Маstercard”  томонидан эълон қилинган йиллик рейтингга кўра,  Дубай ва Макка шаҳарларига ташриф буюрадиган сайёҳлар бошқа жойларга қараганда  кўпроқ пул сарфлашади. Ўтган йили Дубайга келган сайёҳлар 30,82 миллиард доллар сарф қилишган бўлса,  Маккада 20,9 миллиард доллар сарфлаган.

Сайёҳлар сони бўйича рейтингда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри 22 миллиондан ортиқ халқаро ташриф буюрувчилар билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Париж бўлиб,  Лондон  рўйхатнинг учинчи  ўрнидан жой олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!