МакГрегорни мағлуб этган жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чақирди

МакГрегорни мағлуб этган жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чақирди

Америкалик жангчи Нейт Диас 3 ноябрь куни Дастин Порьега қарши жанг олиб бориши керак эди. Лекин бу баҳс маълум бир сабабларга кўра бекор қилинди. Шундан сўнг  Диас Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чиқарди.

ESPN нашри журналисти Ариэль Хельвани бу ҳақда Диаснинг ўзидан сўради. “Мен Ҳабибни қанча бўлса шунча кутаман”, -  деб жавоб берди Нейт. 

Биринчи жангда МакГрегорни ер тишлатган Диас реванш ўйинда мағлубиятга учраган. Шундан сўнг, яъни 2016 йилдан бери у жангларда қатнашмайди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегорга қарши жангдан сўнг Ҳабиб Нурмагомедов иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!