Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатди

Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатди

Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши UFC чемпионати камари учун жангга қандай тайёргарлик кўраётгани тасвирланган роликни эълон қилди.

Макгрегор инстаграмдаги ўз саҳифасида машғулотлардан видеони эълон қилди ва жангга ўзининг тайёргарлиги дастурини қисман кўрсатди. Видеода ирландиялик партерда, қўлда ва спаррингларда ишлаётгани тасвирланган.

Нурмагомедов – Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда ташкил этилади. Нурмагомедов учун бу жанг апрель ойида америкалик Эл Яквинта устидан қозонилган ғалабадан сўнг қўлга киритилган чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган биринчи беллашувга айланади.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!