МакГрегор: "Мен энг буюк жангчиман, жин урсин!"

МакГрегор: "Мен энг буюк жангчиман, жин урсин!"

UFC жангчиси, ирландиялик Конор МакГрегор твиттердаги саҳифасида тарихдаги энг яхши жангчилар рейтингининг янги версиясини эълон қилди.

"Нокаутнинг энг юқори фоизини, шунингдек, энг тез нокаутни ким қайд этганини унутманг. Мен энг буюк жангчиман, жин урсин!”, — деб ёзди МакГрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Шунингдек, у рақибларини буни тан олишга чақирди.

Аввалроқ МакГрегор бу мавзуда гапириб, Андерсон Силвани Бразилия тарихидаги энг яхши ММА жангчиси деб топишга чақирган эди. У ўзини иккинчи ўринга қўйди. Энди эса фикрини ўзгартириб, ўзини энг буюк жангчи деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!