«Макгрегор Ҳабибга кўрсатиб қўяди». Жеймс Галлахер йил жанги бўйича муносабат билдирди

«Макгрегор Ҳабибга кўрсатиб қўяди». Жеймс Галлахер йил жанги бўйича муносабат билдирди

Жангчи Конор Макгрегорнинг жамоадоши Жеймс Галлахер ирландияликнинг россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши баҳси арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Конорнинг ичида олов ёнмоқда. Узоқ вақт мобайнида шоҳсупада бўлсанг, мотивацияни қайта тиклаш учун бироз дам олиш талаб этилади. Менинг фикримча, Макгрегор бу ерда ким хўжайин эканини Ҳабибга кўрсатиб қўяди ва уни ўз ўрнига қўяди», - дея спортчининг сўзларини келтиради MMAFighting.

Нурмагомедов - Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC собиқ чемпиони Нурмагомедов-Макгрегор жанги ҳақида гапирганди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!