Македонияга қарши ўйиндаги қилиғи учун Арнаутовичга қарши тергов бошланди

Македонияга қарши ўйиндаги қилиғи учун Арнаутовичга қарши тергов бошланди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) 2020 йилги Европа чемпионатининг Австрия ва Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги ўйин охирида юз берган ҳодиса юзасидан тергов бошлади, дея хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

"УEФА интизомий регламенти моддасига мувофиқ, 2020 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичида Австрия ва Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги УEФА Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашуви пайтида содир бўлган футболчи Марко Арнаутович билан боғлиқ ҳодисани текшириш учун ахлоққоидалари ва интизом инспектори тайинланди.

ОАВ Арнаутович Шимолий Македония дарвозасига гол урганидан сўнг, рақиб жамоаси футболчиларини хафа қиладиган сўзлар айтгани ҳақида хабар тарқатди.

Учрашув 13 июнь куни бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида австрияликларнинг ғалабаси билан якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!