Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади

Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади

🔰Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

• “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
• 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари.

👉 Белгиланган йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари доирасида, жумладан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

👉 Фармон билан 29 та намунавий туман (шаҳар)ларда 2020 йилда ва 2021 йил I чораги якунига қадар рақамли трансформация қилиш лойиҳалари амалга оширилади.

👉 2020 йил 1 ноябрдан инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми "рақамли" компонентларга йўналтирилади.

📌 Фармонга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Адлия вазирликлари ва улар тасарруфидаги ташкилотларда “Рақамли идора” лойиҳаси амалга оширилади.

🖥 Лойиҳа доирасида, жумладан, 2022 йил 1 январга қадар қоғозсиз электрон ҳужжат алмашинуви ва иш юритишни ташкил қилган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомиллар ва операцион жараёнлар рақамлаштирилади.

• 2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!