Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Сурхондарёда сайёр қабул ўтқазди

Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Сурхондарёда сайёр қабул ўтқазди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Кабирджанов Хасан Муратович иштирокида аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 14 август куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси, шунингдек, энергия ресурслари, ичимлик суви тўловлари билан боғлиқ мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти  жойида ўз ечимини топди.

Ҳусусан, Шеробод туманида истеъқомат қилувчи Қушаков Туроп айрим сабабларга кўра ишдан бўшатилганлиги, ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарори  мавжуд бўлсада ижроси таъминланмаётганлигидан норози бўлиб, Бюро директорининг ўринбосарига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат ҳам ижобий хал этилиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг Сурхондарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига ишга тиклаб берилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!