Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган аёл меросхўрлар

Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган аёл меросхўрлар

1. Маййитнинг онаси ҳар қандай ҳолатда унинг ота ёки она томонидан бўлган момосини ҳажб қилади.

2. Маййитнинг ўғли маййитнинг бир ёки бир нечта қиз набираларини ҳажб қилади. Шунингдек, маййитнинг икки ёки ундан ортиқ қизи бўлса ҳам унинг қиз набираларни ҳажб қилади.

Бироқ, агар орада бу қиз набираларни асаба қилувчи киши бор бўлса, улар ҳажб бўлмайдилар.

3. Маййитнинг отаси ҳамда бошқа эркак зурриётлари – ўғли, ўғил невараси, ўғил чевараси маййитнинг туғишган (ота бир, она бир) опа-сингилларини ҳажб қилади.

4. Маййитнинг бошқа билан бирга асаба бўлган битта ота бир, она бир синглиси, маййитнинг иккита ота бир, она бир синглиси, маййитнинг отаси ҳамда эркак зурриётлари маййитнинг ота бир синглисини  ҳажб қилади.

Бироқ, агар орада ота бир сингилни асаба қилувчи киши бор бўлса, ўша сингил ҳажб бўлмайди.

5. Юқорида зикр қилинган барча қариндошлар маййитнинг она бир синглисини ҳажб қиладилар.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!