Маҳмуд Муродовнинг UFC даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Маҳмуд Муродовнинг UFC даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик яккарашчи Маҳмуд Муродов UFC’даги учинчи жангини бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказади.

Мазкур жанг 14 март куни Бразилияда мезбонлик қиладиган UFC оn ESPN+ 28 мусобақаси доирасида ўтказилади. Аслида, Антонио Карлосга қарши Бред Таварес жанг қилиши керак эди, бироқ жанг бекор қилинган. Тавареснинг ўрнини Маҳмуд Муродов эгаллаган.

Маълумот учун, 29 ёшли Антонио Карлос UFC’да 11 та жанг ўтказиб, уларнинг еттитасида ғалаба қозонган ва ўрта вазн рейтингида 14-поғонада бормоқда.

Аввалроқ Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобида мағлуб этган, кейин эса Тревор Смитни нокаутга учратганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!