Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида рақибини нокаутга учратди

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида рақибини нокаутга учратди

ММА бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жангини 8 декабрь, якшанба кунига ўтар кечаси АҚШда ўтказди.

Маҳмуд Муродов ММА’нинг энг нуфузли турнири бўлган UFC’даги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши октагонга чиқди. Уч раундга мўлжалланган жангнинг сўнгги раундида Маҳму рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У Муродовга қадар ММА’да ўтказган 24 та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна саккизта жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, бешта ғалаба ва олтита мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Энди мағлубиятлар сони еттитага етди.

Муродов эса UFC’даги иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади. У илк жангида очколар ҳисобига ютганди. Қайд этиш жоиз, Маҳмуд UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Ҳаммаси шу йўсинда кетса, битим узайтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!