Маҳкум қонунни қандай бузди?!

Маҳкум қонунни қандай бузди?!

Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ички ишлар органлари мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, маҳалла ва фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда масъул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида яшовчи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган юздан ортиқ маҳкумлар қатнашди.

Йиғилишда жазони ўтаётган фуқаролар бандлигини таъминлашда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани, маҳкумларга психологик ёрдам кўрсатилаётгани айтиб ўтилди. Жазони ўтаётганлар суд белгилаган чекловлар ва қонун талабларига қатъий бўйсуниши лозимлиги уқтирилди.

Тадбир доирасида сайёр суд ҳам ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани суди томонидан Бахмал туманидан 19 нафар, Ғаллаорол туманидан 9 нафар озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган маҳкум муддатидан олдин жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, қонунда белгиланган талаблар асосида озодликда жазони ўташда қонунбузилишларга йўл қўйганлиги аниқланган ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташ талаб ҳамда тартибларига риоя этмаган Иномжон Абдуллаев ва Бекзод Рустамовга қамоқ жазоси тайинланди.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!