Маҳаллий аҳоли коррупция учун ҳокимни ёқиб юбордилар

Маҳаллий аҳоли коррупция учун ҳокимни ёқиб юбордилар

Шафқатсиз қотиллик унчалик катта бўлмаган Консепсьон шаҳрининг бошлиғи устидан амалга оширилди. Ғазабли аҳоли 43 ёшли шаҳар ҳокими Басилио Хураканни уйидан олиб чиқиб, устидан бензин қуйишди ва тинимсиз калтакланганидан кейин уни ёқиб юборишди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, қотилликда иштирок этган маҳаллий аҳоли, шаҳар ҳокимини фальсификация ва коррупцияга қарши тергов ўтказилишини талаб қилган Лоренцо Секекга қарши ҳужум уюштиришни режалаштирда гумон қилишган.

Ҳоким Консепсьон ўз оиласи билан бирга кетаётган автомобилнинг йўлини бошқа бир автомобилнинг тўсиб қўйган ва ундан туриб номаълум шахслар сиёсатчига қарата ўқ отишган.

Натижада, ҳокимнинг 17 яшар қизи ва 16 ёшли Хуракан исмли жияни жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган, шаҳар ҳокими ва тўрт нафар қариндоши яраланган. Шундан сўнг, шаҳар ҳокими ғазабланган оломон томонидан ҳужумга учраган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар сиёсатчини қутқариб олишга улгуришмаган.

Таъкидлаш жоизки, Гватемалада жиноятчилик даражаси жуда юқори. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида у ерда 2343 та қотиллик содир этилган. Ўтган йили ушбу кичик мамлакатда ўртача 15,5 қотиллик содир бўлган.

Manba: ufq.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!