Маҳалла раиси фуқарога: "Маълумотнома керакми? Пахтага чиқасан"
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани “Айдын жол” МФЙ раиси Б.А. кам таъминланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун келган фуқарога маълумотнома учун теримга чиқиш шартини қўйган. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида ҳақиқатан қонун бузилганлиги аниқланди ва маҳалла раиси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан 6 690 000 сўм миқдорда жаримага тортилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).