Магнит бўрони кузатиладиган кунларда қандай таомлардан тийилиш тавсия этилади?

Магнит бўрони кузатиладиган кунларда қандай таомлардан тийилиш тавсия этилади?

“Ўзгидромет” агентлиги томонидан бугун Тошкентда G3 даражали ва 4 баллга тенг магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинган эди. Айни пайтда кузатилаётган ушбу ҳодиса саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун қандай йўл тутиш лозим?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада қуйидаги тавсияларни беради:

  • Магнит бўронидан артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади.
  • Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади.
  • Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.
  • Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
  • Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур.
  • Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.
  • Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.
  • Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.
  • Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!