Мадуро: Трамп ўғри

Мадуро: Трамп ўғри

Венесуэла фармацевтика саноатини ривожлантириш дастурини қайта ишга тушириш маросимида нутқ сўзлаган Николас Мадуро Қўшма Штатлар мамлакатни дори воситаларини ишлаб чиқариш учун молиявий ресурслардан маҳрум қилганини таъкидлади.

Дональд Трамп маъмурияти Венесуэладан дори воситаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёларни сотиб олиш ва уларни дорихоналар ва тиббиёт муассасаларига етказиб бериш учун мўлжалланган 5 миллиард долларни ўғирлади.

Трамп халқимизга қарши қилинган энг қаттиқ чоралар учун жавобгар. Буларнинг барчаси АҚШнинг бизга инсонпарварлик ёрдамини беришга тайёр эканлигини айтиш учун қилинган ҳийла, Сизлар мунофиқсизлар , дея қўшимча қилди Мадуро.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!