Маданиятни ривожлантириш фонди ва Третьяков галереяси ўртасида шартнома имзоланди

Маданиятни ривожлантириш фонди ва Третьяков галереяси ўртасида шартнома имзоланди

Дубайда бўлиб ўтган ЭКСПО 2020 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ҳамда Россиянинг Давлат Третьяков галереяси орасида И.В. Савицкий номли Санъат музейи коллекциясини ўрганиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.
Шартномага кўра иккала томон қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишган:
биргаликда кўргазмалар ташкил этиш, кўргазмалар дастури тузиш;


биргаликда илмий форумлар, давра суҳбатлари ташкил этиш, маданий-таълим тадбирлари уюштириш;


рақамлаштириш, архивлаштириш тўлдирилган реаллик каби инновацион тизимлардан биргаликда фойдаланиш;


биргаликда технологик, илмий-маърифий, маданий ва бошқа лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;


тарих, маданият, музей иши соҳаларида ахборот ва тажриба алмашиш;


музей ҳудудида илмий-изланишлар, реставрация лойиҳалари ва технологик изланишлар олиб бориш;


Ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олишди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди 2017 йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил қилинган. Фонднинг вазифаси - маданият ва санъат йўналишидаги лойиҳаларни ривожлантириш, халқаро маданий алоқаларни ўрнатиш. Шунингдек, Ўзбекистонда музейларни реновация қилиш, маданият соҳасига ҳомийликни ривожлантириш, музей, театр ва бошқа маданий муассасалар учун мутахассислар тайёрлаш.
Третьяков галереяси — дунёдаги энг йирик рус тасвирий санъат асарлари тўплами, Россиянинг севимли ва энг кўп ташриф буюриладиган музейи. Янги Третьяков галереясида XI–XXI аср рус рассомларининг машҳур асаралри билан бир қаторда 1930 -1950 йилларда рассомлар орасида оммавий бўлган "рус авангарди" услубига мансуб асарларнинг ҳам йирик коллекцияси сақланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!