Маданият вазирлиги “Мендирман Жалолиддин” сериали борасида изоҳ берди

Маданият вазирлиги “Мендирман Жалолиддин” сериали борасида изоҳ берди

Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирлик буюртмаси асосида тарихий қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ҳақида Туркия киноижодкорлари билан ҳамкорликда сериал суратга олинмоқда ва бир гуруҳ ўзбекистонлик ижодкорлар бугунги кунда Истанбулда сериал учун махсус қурилган павильонларда иш билан банд. 

Ўзбекистон томонидан “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag‘film” кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан мазкур “Мендирман Жалолиддин” сериали “Orient Finans Bank” тижорат банки ҳомийлиги асосида суратга олинмоқда ва ҳозирги пайтга келиб сериалнинг дастлабки қисмлари тасвирга олиниб, монтаж ишлари ниҳоясига етказиляпти. 

Ҳамкорликдаги мазкур лойиҳа иши учун ҳар икки томондан мутахассислар жалб қилинган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тўлиқ назорати остида амалга ошрилимоқда. Тасвирга олиш ишлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тез орада омма эътиборига ҳавола этилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!