Маданият вазирида коронавирус аниқланди

Маданият вазирида коронавирус аниқланди

Франция Маданият вазири Франк Ристерда CОВИД-19 коронавируси борлиги аниқланди, деб хабар беради France Press вазирнинг идораси маълумотига таяниб.

 

46 ёшли вазир ўтган ҳафта Франция миллий мажлисида қатнашганида касалликни юқтирган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Коронавирус беш депутатда аниқланди.

 

Ҳозир вазир Париждаги уйида.

 

Францияда коронавирус билан оғриган беморлар сони 1412 кишини ташкил этади, 25 киши ушбу касалликнинг қурбонига айланди, деб хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи Жером Саломон.

centralasia.media

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!