Маданият вазири хонандаларга расмийларнинг рухсатисиз қўшиқ куйлашни тақиқлади

Маданият вазири хонандаларга расмийларнинг рухсатисиз қўшиқ куйлашни тақиқлади

Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааев ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетган чечен поп-хонандаларига расмийларнинг рухсатисиз қўшиқ куйлаш ва концерт беришни тақиқлаб қўйди. Дааевнинг "псевдомусиқачилар" билан бўлиб ўтган учрашувини "Грозний" давлат телерадиокомпанияси намойиш қилган.

"Одамлар яхши билишади, артист бўлишни истаган одамда ўзининг қўшиқлари, ўз репертуари бўлиши керак. Мана бир неча йилдан бери Чеченистоннинг раҳбари Қодиров Рамзан Аҳматович топшириғи билан махсус комиссия фаолият юритади. Бу комиссия қўшиқ матни ва мусиқасининг чечен маданиятига мос келишини текшириб, рухсат берсагина, қўшиқ халққа тақдим этилиши мумкин", – деган маданият вазири.

Лавҳада таъкидланишича, сўнгги вақтларда YouTube “чечен урф-одатлари ва анъаналарини четлаб ўтиб”, омма олдида чиқиш қилаётган, ўзини артист деб ҳисоблайдиган "псевдоартистлар" учун майдонга айланиб қолган.

Маданият вазири йиғилганларга дуч келган жойда ва оғзига келган қўшиқни куйламасликни таъкидлайди, чунки “республиканинг отаси, ҳукумати ва қонунлари бор”.

Лавҳа якунида вазир ҳузурига таклиф қилинган артистлар камера қаршисида “ўз билганларича” ижод билан шуғулланмасликка сўз берадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!