Маданият ва туризм вазирлиги 2023 йилнинг 25 февраль – 1 март кунлари «Ёш вокал ижрочилари» республика кўрик-танловини эълон қилди.
Танловда болалар ва санъат мактаблари ўқитувчилари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, мусиқа ва санъат коллежлари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг ижрочилари (1-гуруҳ 16-22 ёш, 2-гуруҳ 22-32 ёш) иштирок этиши мумкин. Мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда опера санъатини янада юксалтириш, опера санъати ижрочиларининг маҳорати, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш, опера санъати ижрочилигининг ижро имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништиришдир.
Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар 2023 йил 20 февралга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
– 3х4 см ўлчамдаги 2 та ва 9х12 см ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат;
– танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Иштирокчиларнинг танлов давомидаги ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
Асарлар ёддан ижро этилади. Барча асарлар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Танлов саралаш ва якуний (финал) босқичдан иборат бўлади.
Саралаш босқичи:
Роялда ижро. Бунда 3 та асар ижро этилиши керак.
1. Ўзбек композиторлари романси.
2. Рус ёки Европа композиторлари операларидан ария (ХIХ-ХХ аср).
3. Романс (иштирокчи танловига кўра).
Якуний (финал) босқич:
Финалга саралаш босқичининг умумий натижаларига кўра, 12 та ижрочи саралаб олинади. Бунда 2 та асар симфоник оркестр жўрлигида ижро этилади:
1. Ўзбек композиторлари операларидан ария.
2. Рус ёки Европа композиторлари операларидан ария (ХIХ-ХХ аср).
Танловнинг саралаш ва якуний босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳорати ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда баллик тизими бўйича баҳоланади.
Танловнинг саралаш босқичида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний (финал) босқичига ўтказилади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг Гран-при, 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
Танлов ғолиблари махсус диплом, тегишли миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади ҳамда танловнинг Гран-при ва 1-ўрин ғолиблари (олий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчиларидан ташқари) мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказилиши белгиланган ҳудудга келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари ўз маблағлари ёки юбораётган ташкилотнинг маблағлари ёхуд жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Зарафшон кўчаси, 28-уй.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.