Маданият ва санъат миллий мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади

Маданият ва санъат миллий мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади

28 январь куни Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорлар тақдирланади.

Қайд этиш лозимки, ушбу тақдирлаш маросими ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида ўтказилади.

Танловда театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари иштирок этади.

Мукофот учун номзодларни танлаб олиш жами 20 та тегишли номинация асосида ташкил этилади.

Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар БҲМ(базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ва уларга мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификати топширилади.

Миллий мукофот маросими соат 18:00да «Зўр ТВ» телерадиокомпаниясининг «Ренессанс Холл» суратга олиш мажмуасида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!