Люксембург Украинага HMMWV юк ташувчи фургонларни топширди

Люксембург Украинага HMMWV юк ташувчи фургонларни топширди

Люксембург Украинага HMMWV юк ташувчи фургонларни топширди ва мамлакатни 155 миллиметрли ўқ-дорилар ҳамда дронлар билан таъминлашни кўриб чиқмоқда.

"Бу билан Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш имконияти мустаҳкамланади. Люксембург Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди", — деди Мудофаа вазири Франсуа Бауш.

Бундан ташқари, Люксембург қуролланиш бўйича директори Ги Хоффман мамлакат Украинага 155 миллиметрли ўқ-дорилар ва дронларни етказиб бериш масаласини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Украина томони аллақачон терговчилар фойдаланадиган 3D-сканерларни қабул қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!