Люксембург жамоат транспортини бепул қилиб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлади

Люксембург жамоат транспортини бепул қилиб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлади

Люксембург ҳукумати мамлакатдаги барча жамоат транспортини бепул қилиб қўймоқчи.

The Independent маълумотига кўра, герцоглик автобуслари, трамвайлари ва поездларида сафар қилишга ҳақ тўлаш 2019 йилнинг ёзида бекор қилинади. Расмийларнинг фикрича, бу чора Люксембургдаги экологик вазиятни яхшилашда ҳамда тирбандликлардан қутилишда ёрдам беради.

Ҳозирги кунда кичик давлатнинг деярли бутун ҳудудини қамраб олувчи 2 соатлик сафар нархи 2 еврони, бизнес классда 3 еврони ташкил қилади. Жамоат транспортининг ҳар бир тури учун иккинчи классга бутун кун учун чипта нархи 4 евро туради. Болалар бепул саёҳат қилади, кўплаб йўловчилар йиллик «абонемент» сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади, у бутун жамоат транспорти учун 150 еврога тушади.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!