Люк Бессон: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган

Люк Бессон: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган ижодий учрашувда жаҳонга машҳур режиссёр Люк Бессон Ўзбекистонда ёшларнинг кино истеъдодини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи бўйича фикр билдирди.

"Ўзбекистон ёшлари жуда омадли, чунки улар учун барча имкониятлар яратилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш киноижодкорларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда", - деди Люк Бессон.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилаётган "Кино 5 кунда" ёшлар дастури иштирокчиларига совға ва дипломлар шахсан афсонавий Люк Бессон томонидан топширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Кино 5 кунда" танлов дастури қисқа метражли форматда суратга олинган миллий фильмларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирдир. Танлов иштирокчиларига қисқа муддат берилган, шу вақт ичида улар Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида ўзбек урф-одатлари, маданияти ва тарихи билан боғлиқ фильмларни суратга олишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!