Лукашенконинг рақибларини йўқ қилган "ўлим жангчиси" истеъфога чиқди (ВИДЕО)

Лукашенконинг рақибларини йўқ қилган "ўлим жангчиси" истеъфога чиқди (ВИДЕО)

Белорусcия президенти Александр Лукашенконинг маъмурияти раҳбари Шейман истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Пул первого» телеграм канали хабар берди.

Лукашенко хайрлашув нутқида Шеймандан "узоққа бормасликни" илтимос қилди. «Сиз Белоруссия атрофидаги вазиятни кўрасиз. Худо сақласин, мен ва сиз ҳали ҳам автоматни қўлимизга олиб, мамлакатни ҳимоя қиламиз. Вазият яхши эмас", – деди Лукашенко.



63 ёшли Шейман Лукашенконинг рақибларини йўқ қилган "ўлим отрядлари"нинг яратувчиси ҳисобланади, деб ёзади "Новая газета". Шейман парашютчи, Афғонистондаги уруш қатнашчиси. 1994 йилдан бери у Лукашенконинг жамоасида энг яқин одамлардан бири бўлиб, Белоруссия Хавфсизлик Кенгашида бўлган ва уни бошқарган, Президент маъмурияти раҳбари ва мамлакат бош прокурори бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!