Лукашенконинг рақиби Меркелдан ёрдам сўраб мурожаат қилди

Лукашенконинг рақиби Меркелдан ёрдам сўраб мурожаат қилди

Белорусия президентлигига номзод Светлана Тихановская Германия канцери Ангела Меркелдан ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб ёзади Bild нашри.

"Меркель хоним, Лукашенко билан боғланинг. Унга урушни хоҳламаслигимизни айтинг. Биз адолатли сайловлар ўтказишни истаймиз, холос!”, дея таъкидлаган Тихановская ҳаёти учун қўрқаётгани ва номаълум кимсалар томонидан бўлаётган таҳдидлар туфайли фарзандларини чет элга юборишга мажбур бўлганини қўшимча қилар экан.

Маълумот ўрнида, 9 август куни Белорусияда президент сайловлари бўлиб ўтади, унда беш нафар номзод, шу жумладан, республиканинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко ҳам қатнашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!