Лукашенкога қарши: АҚШ Беларусь халқини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Лукашенкога қарши: АҚШ Беларусь халқини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари Беларусь Президенти Aлександр Лукашенкога қарши норозилик билдираётган фуқаролари билан бирдамликда. Бу ҳақда AҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагус маълум қилди.

Ортагус твиттерда беларуслар "шафқатсиз репрессия олдида ажойиб жасорат ва куч кўрсатди" деб эълон қилди. AҚШ "уларнинг қонуний интилишларини қўллаб-қувватлашни" давом эттириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда норозилик намойишлари учинчи ойдан бери давом этмоқда. Намойишчилар президент сайловлари натижаларини бекор қилишни ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан зўравонлик ҳолатларини тергов қилишни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!