Лукашенко ваъдасида турадими ?

Лукашенко  ваъдасида турадими ?

Лукашенко янги конституцияни ваъда қилди. У  ваколатларини  бўлишишга  тайёр,  аммо  ҳамма  нарсани  назорат  қилишни  хоҳламоқда.
Александр Лукашенко 2021 йилда мамлакатнинг  янги  Конституцияси  лойиҳасини  муҳокама  қилишга  ва  2022  йил  бошида  уни  умумхалқ  овозига  қўйишга  тайёрлигини  маълум  қилди.

11 феврал куни Минскда Бутунбеларус йиғини -  ҳокимият ва  жамоатчиликнинг  2700  нафар  вакили  иштирокидаги  икки  кунлик  съезд  иш  бошлади. Биринчи  куннинг  асосий  натижаси -  Александр  Лукашенко  2021  йил  бошида  Беларусда  ваколатларни  ҳукумат  ва  парламент  фойдасига  қайта  тақсимлаш  билан  боғлиқ  мамлакатнинг  янги  конституцияси  лойиҳасига  овоз  бериш ўтказилишини ваъда қилди.

У бу гапни уч  соат-у  қирқ  дақиқа  давом  этган  нутқининг  охирида  айтди.  Бироқ  ушбу  нутқдан  келиб  чиқадики,  Лукашенко  аввалгидек  ҳамма  нарсани:  ташқи  сиёсатдан  тортиб  то  Минскдаги  чанғи  йўлининг  ҳолатига  қадар  назорат  қилишни  хоҳлайди,  деб  ёзади  BBC.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!