Лукашенко тез орада Белоруссия президентлигидан кетишга тайёр

Лукашенко тез орада Белоруссия президентлигидан кетишга тайёр

Белоруссия президенти Aлександр Лукашенко тез орада давлат раҳбари лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у журналистларни аниқ саналар ҳақида тахмин қилмасликка чақирди.

Лукашенко кўпчилик, ҳатто унинг тарафдорлари ва яқинлари ҳам энди президентликка номзодини қўймасликни маслаҳат беришганини таъкидлади.

Белоруссия раҳбарининг сўзларига кўра, у агар мухолифат ҳокимиятга келса, республика парчалана бошлашидан хавотирда. Шунинг учун, ворис ҳақидаги савол унинг учун "энг қийин" дир.

Лукашенко ишонч билан айтадики, республика янги авлод стратегиясини аниқлашда яхши тажрибага эга бўлган кекса авлодни "четга ташламаслиги" учун "авлодлар мувозанатини" сақлаши керак. Шунингдек, мамлакатда иккиламчи ҳокимият бўлмаслиги керак.

"Миллий мажлис ҳукуматда, президентдан устун бўлмаслиги керак", деб тушунтирди у.

"Белоруссия халқи кимни танласа, президент бўлади. Мен бу ҳолатда қандай позицияни эгаллашимни ҳал қилмадим. Ростини айтсам, мен бу ҳақда ўйлаяпман", дея қўшимча қилди Лукашенко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!