Лукашенко суверенитет ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш тўғрисида Фармон имзолади

Лукашенко суверенитет ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш тўғрисида Фармон имзолади

Беларус Президенти Aлександр Лукашенко "Суверенитет ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Беларус Президентининг расмий сайтига таяниб, РИА НОВОСТИ хабар қилади.

"Фармон мамлакат мустақиллиги ва суверенитетини сақлашга қаратилган", дейилади хабарда.

Ҳужжатда, давлат раҳбари суиқасд, террористик ҳужум, ташқи тажовуз ёки бошқа зўравонлик ҳаракатлари туфайли вафот этган тақдирда, Ҳокимият бошқаруви Хавфсизлик Кенгашига ўтказилиши назарда тутилган.

"Барча давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари Бош вазир раислигидаги Хавфсизлик Кенгаши қарорларига мувофиқ ҳаракат қилишади", дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, мамлакатда зудлик билан фавқулодда ҳолат ёки ҳарбий ҳолат жорий етилади ва Хавфсизлик Кенгаши уни таъминлаш чораларини белгилайди. Кенгаш қарорлари ҳамма учун мажбурий бўлади ва сўзсиз ижро этилади.

Бундан ташқари, Хавфсизлик Кенгаши ҳокимлар иштирокида асосий масалани - сайловларни ўтказишни ҳал қилади.

Aпрел ойи ўрталарида Лукашенко ўзи ва фарзандлари ҳаётига суиқасд тайёрлаётган бир гуруҳ одамлар ҳибсга олингани ҳақида эълон қилган эди. Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, бунга AҚШ махсус хизматлари алоқадор ва ҳибсга олинганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор. КГБ исёнчилар мамлакатда ҳокимиятни қуролли равишда эгаллаб олишга тайёрланаётганига аниқлик киритган.

Тўнтариш ташкиллаштиришга уринишда 9 киши айбланган.Уларнинг орасида адвокат Юрий Зенкович, сиёсатшунос Aлександр Федута ва мухолифат (БПФ) партияси раҳбари Григорий Кастусев ҳам бор. Ҳибсга олинганларнинг тўрт нафари Белорусия тергов изоляторида, яна беш киши AҚШ, Литва ва Украинада. Минск ушбу мамлакатларга судланувчиларни экстрадиция қилиш тўғрисида сўровлар юборди, дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!