Лукашенко: "Путин менга "Россия полковниги" унвонини ваъда қилган"

Лукашенко: "Путин менга "Россия полковниги" унвонини ваъда қилган"

Беларус президенти Александр Лукашенко 6 февраль куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин унга полковник унвонини беришга ваъда берганини айтди.

«Полковник Путин менга полковник (Россия армиясидан. – таҳр.) унвонини беришга ваъда берди. Мен буни унвонни ҳозирча олганим йўқ», — деди Беларус раҳбари.

"Мустақил давлат президенти бошқа бир давлат армияси полковниги бўлишини қандай тасаввур қиласиз?", деган саволга Лукашенко «бу унинг муаммоси», деб жавоб берди.

«Ваъда бердими, бажарсин», деб қўшимча қилди Лукашенко.

2021 йилнинг 29 декабрида Беларус президенти Санкт-Петербургдаги учрашув чоғида «оғир санкциялар даврида» республикага кўрсатилаётган ёрдам учун Путинга миннатдорлик билдирди.

Шу куни Путин ва Лукашенко ўртасида хоккей бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин давомида Россия етакчиси еттита, Беларус етакчиси эса иккита гол урди.

Давлат раҳбарлари «оқ»лар сафида майдонга тушиб, «қизиллар»ни 18:7 ҳисобида мағлуб этишди. Учинчи дақиқада Россия президенти ҳисобни очган бўлса, Лукашенко иккинчи голни урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!