Лукашенко Путин билан "келишиб" яшашга ваъда берди

Лукашенко Путин билан "келишиб" яшашга ваъда берди

Белорусда сайловдан кейинги давр тинч бўлади. Бу ҳозирги сайлов кампаниясида бешинчи марта қайта сайланишга уринаётган Президент Aлександр Лукашенконинг ваъдасидир.

"Эртадан бошлаб мамлакат бетартиблик ёки фуқаролар урушига айланади, деб айтиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деди у ўзи овоз берган сайлов участкаси яқинида ОAВ вакиллари билан суҳбатда.

Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, расмийлар хотиржамликка берилишмайди: "Бизнинг барча тузилмаларимиз ва махсус хизматларимиз алоҳида режимга ўтди. У ғаразли кимсалар мамлакатда ҳеч нарса режалаштирмайди" деб огоҳлантирган ва "вазият назоратдан чиқмаслигига" кафолат берган.

Лукашенконинг таъкидлашича, сайлов куни чегарачилар 200 га яқин шубҳали чет елликларни қўлга олишган. “Ярим соат олдин чегара қўмитасидан бир хабар келиб тушди: биз 170 кишини киритишдан бош тортдик. Ёки визалари сохта, ёки улар нима билан кетаётганларини тушунтириб бера олишмаган», деди у.

Президентнинг асосий рақиби, мухолифатчи Светлана Тихановская провокациялардан қўрқиб, бошқа жойда тунашга мажбур бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ Лукашенко журналистларга ҳукумат унинг рақибларига қарши "қатағонлар" қилмаганини ва қилмоқчи ҳам эмаслигини айтди.

Шунингдек, агар ғалаба қозонадиган бўлса, Лукашенко Москва билан нормал муносабатларни ўрнатишга ваъда берди ва халқни "Россия билан муносабатларимиз ёмонлашган" деб ўйлаб, янглишмасликка чақирди. Белорусь раҳбари Путинга телефон орқали "Биз бир хил қайиқдамиз", дея айтганини ҳам таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!