Лукашенко Мирзиёев ҳақида: "Баъзан қўрқиб кетаман"

Лукашенко Мирзиёев ҳақида: "Баъзан қўрқиб кетаман"

Белоруссия Президенти Aлександр Лукашенко Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришда сезиларли ютуқларни қайд этди. У 4 февраль куни Ўзбекистоннинг Белорусиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Носиржон Юсупов билан Беларуссиядаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан учрашувда бунга алоҳида эътибор қаратди.

Aлександр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади. "Сизга бизга дўст бўлган мамлакат элчиси сифатида қилган барча ишларингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", деди у. Давлат раҳбари элчига мустаҳкам соғлиқ ва Ўзбекистон манфаати йўлидаги ишларида янада муваффақиятлар тилади.

"Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида амалга оширилган барча ишлар, алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар, авваламбор, менинг дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ. Унинг бугун қилаётган ишлари эртага, албатта, мева беради.

Ҳатто баъзида қўрқаман, у билан Ўзбекистоннинг режалари тўғрисида гаплашишни бошлаганимда, ҳамма нарсани ўз зиммасига олганини кўриб, "Бу жуда қийин эмасми?" деб чўчийман. Aммо ҳозирча ҳамма нарса ўз самарасини бермоқда. Мирзиёев жуда яхши одам, у ҳар томонлама ишлай бошлади. У айтганидек, ҳозир олдинга юришдан бошқа йўл йўқ", деди Aлександр Лукашенко.

Президент ҳозирги дунёдаги рақобат фонида Ўзбекистон сингари 35 миллион аҳолиси бўлган, шунингдек диний муаммоларга дуч келадиган давлат бошқа давлатларнинг назаридан четда қолмаслиги мумкинлигига эътибор қаратди. "Aммо мен сиз президентингиз билан муаммоларни енгишингизга аминман", деди Лукашенко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!